Барча янгиликлар
Имтиёзли уй-жой олиш ёки квартирани ипотека асосида сотиб олиш учун ҳужжатларни ўз вақтида тўплаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шартларини тушуниб олиш, кўчмас мулкни излаб топиш ва эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш керак бўлади.
30.09.2020Фуқаролик ҳолати тўғрисида гувоҳномани олиш учун барча ишларингиздан қолиб кетиб ФҲДЁ бўлимларига ташриф буюриб навбатларда турганингизни эслайсизми? Энди бу қийинчиликлар ўтмишда!
24.09.2020Ягона порталда нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига янги лицензия олиш имкони мавжуд.
21.09.2020Заргарларга юқори сифатли қимматбаҳо металларни етказиб беришда аффинаж фаолиятининг хизмати улкандир. Ушбу йўналишда, Ягона порталининг афзалликларидан бири аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензияни онлайн тарзда олишдир.
17.09.2020Одамлар СТИР қисқартмаси билан турли ёшларда тўқнашадилар: кимдир мактабда, кимдир институтда, кимдир ишда, аммо шу ёки бошқа ҳолларда барча бу нима эканлигидан хабар топади.
17.09.2020Ҳеч кимга сир эмаски, бизнеснинг муваффақияти бевосита тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш еки ижарага олиш жараёнларига боғлиқ.
11.09.2020Чиройли имзо билан жуда озчилик мақтана олади, боиси кўпинча уни16 ёшга тўлибоқ биринчи паспортингизни олаётганингизда ўйлаб топишингиз керак бўлади.
27.08.2020Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни текширишда ҳали ҳам пуллик СМС хизматларидан фойдаланяпсизми? MyGovUz мобил иловасида транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни тезкор ва энг муҳими бепул кўриш имконияти мавжуд эканлигини билармидингиз?
27.08.2020Aҳолига электрон давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш бўйича ишлар тўхтамайди. Бу сафар тадбиркорлар учун қўшимча шароитлар яратилди.
20.08.2020Қурилиш - бу жиддий ва масъулиятли муносабат билан қабул қилиниши керак бўлган жараёндир. Ҳар бир биринчи навбатда тугаган объект қандай кўринишини тасаввур қилади - ташқи кўриниши, материаллари, элементлари ва дизайни ҳақида ўйлайди.
20.08.2020Спорт иншоотининг паспорти бу техник ва ишлаб чиқариш қуввати, ишчи ва фойдали майдон, техник кўрсаткичлар, спорт иншоотларини ташкил этувчи бино ва иншоотларнинг сиғими, шунингдек унинг эгаси манзили ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳужжатдир.
20.08.2020Эндиликда ноширлик ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлардан лицензия ва рухсатнома олиш талаб этилмайди.
30.07.2020Спорт билан шуғулланасизми? Сиз доимо одамларни аниқликка, чаққонликка ва ҳаракатчанликка ўргатишни орзу қилганмисиз? Энди Сизда Ягона портал орқали ариза юбориш йўли билан спорт мураббийи бўлиш имконияти бор!
30.07.2020Ягона портал орқали “Дафн маросимларини ўтказиш учун нафақа пулини олишга ариза бериш” хизмати йулга қўйилди.
29.07.2020Биламизки, ҳар бир оила ҳаётидаги энг бахтли ва узоқ кутилган кунлардан бири бу фарзанднинг туғилишидир. Бу воқеа содир бўлганда, ота-оналарнинг юраги бахт билан тўлишиб кетади ва албатта, бу пайтда хурсандчиликнинг моддий томони ҳақида ўйлаш истаги ҳам бўлмайди. Бундай бахтли кунга қўшимча равишда, ҳукуматимиз томонидан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тўлаш кўзда тутилган.
28.07.2020Давлат хизматлари статистикаси эндиликда очиқ ахборот ҳисобланади
19.06.2020Ҳозирги замонда интерактив давлат хизматларини кўрсатишда мобил сервисларни жорий этилиши долзарбдир, сабаби айнан мобил телефонлар деярли доим инсоннинг ёнида бўлади. Шу сабабли Ягона порталда СМС-хабардор қилиш янги функцияси ишга туширилди.
📩 СМС-хабардор қилиш функциясига уланишда Сизнинг аризангиз ҳолати билан боғлиқ ўзгаришлар Сизга СМС-хабарлар орқали етказилади.
✅ Тегишли давлат ташкилотининг ариза бўйича олиб борилган ишлари якунига етганидан сўнг, Сизга уни кўриб чиқиш натижасига боғлиқ СМС-хабар келади.
👉 Хизмат нархи- 1 смс учун 40 сўм.
my.gov.uz - электрон давлат хизматлари Сиз ўйлагандан ҳам осонроқ!
04.05.2020Ҳурматли фойдаланувчилар, таъкидлаш лозимки, 2020 йилнинг бошидан бошлаб «UZINFOCOM давлат ахборот хизматларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ ва «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК томонидан қуйидаги 19 та янги хизматлар муваффақиятли ишга туширилди:
1. Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш;
2. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташишга лицензия;
3. Маиший чиқиндилар учун шахсий ҳисобварақа ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
4. Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш;
5. Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш;
6. Ўқиш жойидан маълумотнома олиш (олий таълим муассасаларидан);
7. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
8. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш;
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш;
10. Тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;
11. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими (паспорт столи) электрон навбатга туришни расмийлаштириш;
12. Ўзбекистон Республикасида дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза бериш;
13. Матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат олиш;
14. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишга ариза бериш;
15. Ноширлик фаолиятини амалга оширишга янги лицензия олиш;
16. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш;
17. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолият учун янги лицензия олиш;
18. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун янги лицензия олишга ариза юбориш;
19. Автотранспорт воситалари ҳақида маълумот.
Эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинг ва my.gov.uz орқали давлат хизматларидан фойдаланинг!
10.04.2020Ҳурматли фойдаланувчилар!
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 4 апрелидан 5 апрель санасига ўтар кечаси соат 00:00 дан 08:00 гача my.gov.uz фаол ҳолатда бўлмаслигини маълум қиламиз..
Вақтинчалик ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз!!!
03.04.2020