id.egov.uz тизимида жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш

“Ягона портал”да шахсий кабинетга кириш учун қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

my.gov.uz сайтига кириб “Кириш” тугмасини босинг.

Сиз аввалдан “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимида (id.egov.uz) тизимида рўйхатдан ўтган бўлсангиз шахсий логин ва паролингизни киритиб Ягона порталда авторизациядан ўтишингиз мумкун.

Агарда Сиз id.egov.uz тизимида аввал рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз:

Фойдаланувчилар келишуви билан танишиб чиқинг ва “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босиб қуйидагиларни амалга оширишингиз керак:

Рўйхатдан ўтиш ойнасида тегишли майдончаларга:

  • Жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақамингизни киритинг (ЖШШИР). (ЖШШИР - бу фуқаролик паспортингизни қуйи қисмидаги 14 рақам);

  • паспортингизнинг серияси ва рақамини;

  • электрон почта манзилингизни;

  • телефон рақамингизни киритинг ва кодли SMS олиш тугмасини босинг.

Телефон рақамингизга SMS орқали келган кодни SMS орқали келган код майдонига киритинг, сўнгра “Кейинги” тугмасини босинг.

Ушбу ойнада id.egov.uz тизими учун логин ва парол киритинг, сўнгра “Рўйхатдан ўтиш” тугмасини босинг.

id.egov.uz тизимида рўйхатдан ўтганлигингиз тўғрисида хабарнома ойнаси чиқади ва Сиз тизимда рўйхатдан ўтганингиз тасдиқланади.

id.egov.uz тизимида аккаунтни ЭРИ билан тасдиқлаш бўйича
Йўриқнома

id.egov.uz тизимида аккаунтингизни тасдиқлаш учун логин ва паролингиз билан тизимга киринг.

id.egov.uz тизимида аккаунтингизни тасдиқлаш учун “Тасдиқлаш” бўлинмасига ўтинг, ЭРИ калитингизни танланг ва “Тасдиқлаш” тугмасини босинг.

ЭРИ калитингизнинг паролини киритинг.

Тизимда аккаунтингиз тасдиқлангани тўғрисида хабарнома ойнаси чиқади ва Сизнинг профилингиз тасдиқланади.

Muxlisa AI

(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг