Чет эллик шахслар учун ЖШШИР

Чет элликларни Ягона идентификация тизимида рўйхатдан ўтказиш учун ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш талаб қилинади.
Чет эл фуқаролари ЖШШИРни давлат хизматлари марказларига ҳамда вақтинча (ариза асосида берилади) ёки доимий (яшаш гувоҳномасини олаётганда берилади) рўйхатга олинган жойи бўйича ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига бориб олишлари мумкин.
ЖШШИРни давлат хизматлари марказлари орқали олиш. Зарур ҳужжатлар:
Паспорт;
Оқ фонда электрон шаклда фотосурат;
Ишончнома (агар ЖШШИР вакил орқали олинаёган бўлса).
ЖШШИРни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари орқали олиш. Зарур ҳужжатлар:
Паспорт;
Чет эл фуқаросини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома.

Muxlisa AI

(Yordamchi-bot o'zbek tilida sinov rejimida ishlamoqda. Boshqa tillar kelgusida qo'shiladi)

Call-center:
1242 1148

Авторизациядан ўтинг