Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг махфийлик сиёсати

1. Жисмоний ёки юридик шахс (Ариза берувчи), Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (Ягона портал) электрон давлат хизматлари кўрсатилиши учун сўров юбориш вақтида, мазкур шахсга доир маълумотларнинг махфийлик сиёсатини (Махфийлик сиёсати) қабул қилади ва шахсга доир маълумотларига ишлов берилишига ўз розилигини беради.

2. Аризачининг Ягона порталда мазкур махфийлик сиёсатининг барча бандлари билан танишиши ва керакли белгини қўйиши – ушбу махфийлик сиёсатига унинг тўлиқ ва эътирозларсиз келишувини (Келишув) билдириши ва уларни қабул қилишини англатади.

3. Аризачи махфийлик сиёсатини қабул қилиш орқали Ягона портал тегишли бўлган “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” ДМ (Оператор) ва давлат хизматларини тегишли маъмурий регламентлар бўйича кўрсатишга масъул ташкилотлар томонидан ўзининг шахсий маълумотларига ишлов берилишига ўз розилигини беради.
Бунда ариза берувчининг шахсий маълумотлари давлат хизматини кўрсатишга масъул ташкилотга ўзаро электрон ҳамкорлик йўли орқали юборилади ва қайта ишланади.

4. Аризачи қуйидаги шахсий маълумотларига ишлов беришга ўз розилигини беради:
а) фамилияси, исми, отасининг исми;
б) жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
в) паспорт серияси ва рақами;
г) яшаш жойи манзили;
д) оилавий муносабатлар;
е) электрон почта манзил(лар)и;
ё) телефон рақами;
ж) ариза берувчи тақдим қилаётган бошқа маълумотлар.

Вояга етмаган субъектларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш учун уларнинг ота-оналари (васийлари, ҳомийлари), улар йўқлигида эса васийлик ва ҳомийлик органлари ёзма шаклда, шу жумладан электрон ҳужжат тарзида розилик беради.

5. Шахсга доир маълумотларга ишлов беришнинг мақсади:
а) Ягона порталдан фойдаланаётган аризачининг шахсини идентификациялаш;
б) ариза берувчининг Ягона портал орқали давлат органлари томонидан маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатилаётган электрон давлат хизматларидан фойдалана олишини таъминлаш.

6. Ариза берувчининг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш мобайнида қуйидаги ҳаракатлар амалга оширилади:
а) йиғиш;
б) тизимлаштириш;
в) сақлаш;
г) ўзгартириш;
д) тўлдириш;
е) улардан фойдаланиш;
ё) уларни бериш;
ж) тарқатиш;
з) узатиш;
и) эгасизлантириш;
й) йўқ қилиш.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган “Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандига мувофиқ, ариза берувчининг шахсга доир маълумотлари мухофаза қилиниши таъминланади.

8. Ариза берувчи, у томонидан кўрсатилган шахсга доир маълумотлар шахсан ўзига тегишлилигини тасдиқлайди.

9. Ариза берувчининг шахсга доир маълумотлари – уларга ишлов бериш якунлангунча ёҳуд мазкур Махфийлик сиёсатининг 12-бандига мувофиқ Келишув тугагунига қадар сақланади ва ишлов берилади.

10. Келишув, ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили томонидан ўз хоҳишига кўра хат шаклида операторга мурожаат қилиш орқали бекор қилиниши мумкин.

11. Ариза берувчи давлат хизматларини кўрсатиш регламентларига мувофиқ Ягона портал орқали электрон давлат хизматларини кўрсатаётган давлат органларидан ахборот хабарларини қабул қилади.

12. Аризачининг Келишуви уни бекор қилингунига қадар амалда бўлади.

13. Мазкур махфийлик сиёсати Ягона порталда жойлаштирилган вақтидан бошлаб амалда бўлади ва оператор томонидан ариза берувчини огоҳлантиришсиз ўзгартирилиши мумкин.

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг