Хизмат: Ўзбекистон Республикаси Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш рухсатнома

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

OneID орқали кириш
Лицензиялаш
Барча шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

Хизмат тавсифи

Ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга табиатдан фойдаланувчиларнинг аризасида қуйидагилар кўрсатилган ҳолда берилади:
юридик шахснинг номи, унинг реквизитлари, СТИР, раҳбарнинг исми, фамилияси;
жисмоний шахснинг маълумотлари — фамилияси, исми, отасининг исми, СТИР, яшаш манзили, (телефон рақами) ва паспортидан нусха;
турлари бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ҳайвонларнинг (уларнинг қисмлари, ўлжалари, тулумлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва ҳоказо) сони. Зоология коллекцияларини четга олиб чиқишда экспонатлар ҳар бир турининг нусхалари сони кўрсатилади;
четга олиб чиқиш (мамлакати) ёки олиб кириш жойи;
четга олиб чиқиш учун асос — ҳайвоннинг қонуний сотиб олинганлигини ёки тутилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (қонуний тутишга рухсатноманинг тартиб рақами), зоология коллекциясининг  ҳисобга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжат.
Ҳар бир гуруҳ намуналари учун алоҳида рухсатномалар берилади. Рухсатноманинг асл нусхаси намунаси билан бирга бўлади (ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, яшаш фаолияти маҳсулотлари, ўлжаси, тулумлари ва бошқалар билан).

Хизматни кўрсатиш муддати

15 иш куни