Давлат хизматидан фойдаланиш

Ўзингизга керакли давлат хизматини топиш учун калит сўзни қидирувга киритишингиз ёки хизмат номи орқали керакли соҳага киришингиз мумкин.

Хизмат номи босилганидан сўнг у ҳақида ҳақидаги барча маълумотлар акс этган хизмат паспорти очилади. Сўнгра “Хизматни олиш” тугмаси босилиб, ариза шакли керакли маълумотлар билан тўлдирилади.

Порталда кулранг фон билан ажратилган майдон идоралараро ахборот тизимлари алоқаси воситасида автоматик тўлдирилади. Ариза топшириш учун кўрсатилган хизмат талабига қараб, PDF форматидаги тегишли ҳужжатлар илова қилинади.

Сўнгги босқичда сўралган хизмат тақдим этиладиган тил танланади, шунингдек, хизмат тоифасига қараб ЭРИ билан имзоланади. Мурожаатчи хоҳишига қараб, пулли СМС-хабар беришни ёқтириш имконияти мавжуд. Агар хизмат бепул бўлса, ариза масъул ташкилотга кўриб чиқиши учун йўлланади, агарда пулли бўлса, тўлов учун махсус инвойс берилади ва ариза тўловни кутиш тартибигаа ўтади. Инвойс тўланганидан сўнг ариза масъул ташкилотга йўлланади.