image

«Ўзархив» хизматлари электронлашмоқда

18.01.2022

Бугун юртимизда аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизими босқичма-босқич ислоҳ қилиниб, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда хизматлар сифатини яхшилаш борасида кўзга кўринарли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, архив ва иш юритиш соҳасининг рақамлаштириш жараёнларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди. Қуйида натижалар таҳлилига эътиборингизни қаратамиз.

2021 йилда Агентлик томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 26,8 миллиардни ташкил этган. Йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 830 та, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали 690 та, «ишонч» телефони орқали 8 та, ёзма тарзда 132 та мурожаат келиб тушган.

Республика давлат архивларига эса жами 4 минг 128 та мурожаат йўлланиб, улар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.

Шунингдек, 2021 йил давомида давлат архивларига 129 минг 409 та мавзули, 633 минг 293 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар юборилган. Шундан 72 фоиз ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган.

Архив ҳужжатлари асосида кўриб чиқилган сўровларнинг 94 фоизи ижобий ҳал этилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаган ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 29,5 фоизни ташкил этган.

«Ўзархив» агентлиги ва ҳудудий бошқармалар томонидан ташкилотлар ҳамда корхоналарда архив иши ва иш юритиш ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш бўйича 2021 йил давомида 168 та ташкилот ва корхоналарда назорат текширувлари ўтказилиб, улар юзасидан 45 та тақдимнома киритилган ҳамда 3 та маъмурий баённома тузилган.

My.mehnat.uz тизими билан «Архив иши» ягона ахборот тизими интеграция қилиниши туфайли Иш стажини тасдиқлаш хизмати ишга туширилди. Тизим Электрон ҳукуматнинг Ягона идоралараро интеграцион платформасига (my.archive.uz «Ўзархив» агентлиги) муваффақиятли уланди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг электрон шаклини яратиш ишлари жадаллаштирилиб, 209 минг сақлов бирлигида қоғоз асосидаги 13,7 миллион кадр (режага нисбатан 114 %) электрон нусхалари яратилди, алоҳида қимматли ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш кўрсаткичи 37,7 фоизга етказилди.

Бундан ташқари, Агентлик томонидан яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш ва «Мавзули сўровларни ижро этиш» давлат хизматини кўрсатиш бўйича электрон хизматлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)да ишга туширилди ҳамда суд қарорлари бўйича давлат архивларидан маълумотномаларни олиш юзасидан E-XSUD  тизими билан интеграциялашуви йўлга қўйилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда Ягона биллинг тизими интеграция қилиниб, Ягона портал орқали кўрсатиладиган пуллик хизматлар бўйича онлайн тўлов тизимлари жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тизимидаги барча давлат архивлар интернет тармоғига уланган бўлиб, шундан 68 фоизи оптик толали интернет тармоғи билан таъминланди.

Бугунги кунда «Архив иши» ягона ахборот тизими такомиллаштирилиб, давлат архивлари сақланаётган шахсий таркибга оид фондларни қамраб олган 80 мингдан зиёд маълумотлар базаси шакллантирилди ва у доимий тарзда янгиланиб борилмоқда.

Барча янгиликлар

🟡 Ҳимоя ордери: Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган аёллар учун янги имконият!

👤Ҳар бир аёл хавфсиз ва бахтли ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, бизнинг жамиятда ҳам баъзи аёллар оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақоратларга дуч келмоқда.

18.12.2024
❄️ Қишнинг совуқ кунларида уйда ўтириб маълумотнома олинг!

🌨 Ҳеч кимга сир эмаски, қишда кўчада юриш, айниқса, турли идораларда навбат кутиш жуда ноқулай. Яхшиямки, энди кўплаб маълумотномаларни онлайн олиш мумкин!

17.12.2024
🚗 Автомобил эгалари диққатига❗️

❄️Совуқ қишда ишни осон ва қулай битириш йўлини биласизми❓

16.12.2024
❗️Кредит тарихингиз текширилишини my.gov.uz ёрдамида чекланг! Шунда ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

⌨️ Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилди. Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди!

14.12.2024
⚡️my.gov.uz орқали темир йўл хизматлари янада қулай бўлди!

🆕Яна иккита янги хизматдан онлайн фойдаланиш мумкин!

13.12.2024

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Суҳандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг