Call-center
1242
24/7 режимида

OneID - Ягона идентификация тизими

OneID нима?
Ягона идентификация тизими (ЯИТ) OneID давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва тижорат ташкилотларининг турли веб-сайтлари ва порталларига барча фойдаланувчилар учун қулай фойдаланиш учун мўлжалланган.
OneID веб-сайтларга бир қатор хизматларни тақдим этиш учун фойдаланувчиларни аниқлаш имконини беради. Бунинг учун фойдаланувчилар ўзларининг шахсий маълумотларини ЯИТ OneID-да, жумладан логин, парол, тўлиқ исм, ЖШШИР ва ҳоказоларни олдиндан рўйхатдан ўтказишлари керак.
Веб-сайтга кириш учун фойдаланувчи OneID-да ўз шахсий кабинетидан фойдаланувчи номи ва паролни киритиши керак.Шундан сўнг, тизим киритилган маълумотларнинг мувофиқлигини текширади ва аутентификация натижасини фойдаланувчи идентификатори билан бирга қайтаради.
OneID шунингдек, веб-сайтларга бир марталик парол ва электрон рақамли имзо ёрдамида фойдаланувчиларнинг қўшимча аутентификациясини амалга ошириш имкониятини беради. Бунинг учун сўров параметрларида қулай аутентификация турини кўрсатишингиз керак.
Image Example