Хизматлар

Фойдали маълумотлар

    Божхона

    Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

    кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар;

    мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

    Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

    1) И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

    2) ИВ рейтинг гуруҳига киритилган, таълим муассасаларида ўқийдиган ва концерт-томоша фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини биринчи марта олаётган ижрочилар мазкур таълим муассасасида ўқиш муддати давомида, лекин концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган санадан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўламайди (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда).

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия берганлик учун давлат божини тўловчи пенционерлар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

    Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига асосан талаблари мавжуд, бу турдаги божхона омбори — очиқ турдаги божхона омбори деб номланади.

    Талабгорнинг сўровномани барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, 20 иш кунида кўриб чиқилади.

    Ҳаммасини кўрсатиш