Хизматлар
Фойдали маълумотлар
Ўқиш жойидан маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишингиз мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5816-сонли Фармони 11-бандида 2020 йил 1 январдан кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақидаги маълумотларни фақат коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда, тегишли коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома олиш талаби бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан, ариза берувчилар фақат ўзларига тегишли манзил-маълумот ахборотларини олишлари мумкин. Бошқа шахсларга тегишли манзил-маълумот ахборотлари берилмайди.