Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Аномал совуқ яқинлашмоқда. Ҳужжат ишларини деб совуқда қолишингиз шарт эмас!

10.01.2023

Юртимизга аномал совуқ кириб келаётганидан хабарингиз бор. Айни вақтда ташқарида оппоқ қор ва ҳаво ҳарорати -6 даражадан пасайиб бормоқда. Оппоқ қор яхши, ғуборларни йўқотади, турли инфекцияларни “ўлдиради”.

Бироқ қор ва совуқ ҳаво сабаб йўлларда юзага келган тирбандликлар, сирпанчиқ ёки эриган қор уюмлари устида юришнинг ноқулайлиги, автобус кутиб қолиб, “совуқ ўтиши” каби кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам кўпаяди...

Бугун юртдошларимиз ҳужжат ишларини деб совуқда юришлари шарт эмас. Электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали уйдан чиқмаган ҳолда фойдаланган маъқул.

Масалан, давлат ташкилотларига бормасдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш ёки ҳисобланган иш ҳақи тўғрисида маълумотнома олиш (https://my.gov.uz/uz/service/263) мумкин.

Пенсионерлар ва ногиронлар санаторийларда даволаниш учун йўлланма олишга онлайн ариза (https://my.gov.uz/uz/service/588) топшириш имкониятига эга.

Ҳайдовчилар автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташишга лицензия олиш (https://my.gov.uz/uz/service/308), автотранспорт бошқаруви учун электрон ишончнома бериш (https://my.gov.uz/uz/service/640) каби хизматлардан онлайн фойдалансалар бўлади.

Оналар масофадан туриб болани боғчага навбатга қўйиш (https://my.gov.uz/uz/service/285) ва навбатни текширишлари (https://my.gov.uz/uz/service/265) мумкин.

Турмуш қурадиган ёшлар кераксиз ҳужжатларга ортиқча вақт сарфламай, никоҳдан ўтишга онлайн ариза топшириб (https://my.gov.uz/uz/service/133) қўйиб, ФҲДЙга фақат тўйдан олдин борсалар ҳам бўлади.

Аномал совуқдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

My.gov.uz – ҳар қандай об-ҳавода қулай!

370 дан зиёд электрон давлат хизматларидан осон ва тез фойдаланинг!

Барча янгиликлар

Уйингизни ортиқча оворагарчиликсиз ижарага беринг

My.gov.uz даги “Кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш” хизмати туфайли кўчмас мулкни уйдан чиқмаган ҳолда ижарага бериш мумкин.

27.01.2023
Автотранспорт бошқаруви учун ишончномани ўзингиз осонгина расмийлаштириб олинг

Ҳозирги кунда автотранспорт бошқаруви учун ишончномани my.gov.uz орқали 5 дақиқада расмийлаштириб олиш мумкин.

23.01.2023
Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш my.gov.uz да арзонга тушади!

Енгил автомобилда йўловчи ташиш лицензия варақасини олишнинг янги тартиби жорий қилинганидан хабарингиз бор.

16.01.2023
Аномал совуқ яқинлашмоқда. Ҳужжат ишларини деб совуқда қолишингиз шарт эмас!

Юртимизга аномал совуқ кириб келаётганидан хабарингиз бор. Айни вақтда ташқарида оппоқ қор ва ҳаво ҳарорати -6 даражадан пасайиб бормоқда. Оппоқ қор яхши, ғуборларни йўқотади, турли инфекцияларни “ўлдиради”.

10.01.2023
Диққат, эълон!

“Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ томонидан навбатдаги техник-профилактик ишлар амалга оширилиши муносабати билан 2023-йил 6-январдан 7-январга ўтар кечаси соат 01:00 дан 04:00 га қадар my.gov.uz тизимида вақтинча узилиш кузатилиши мумкин.

06.01.2023