Ариза ҳолатини текшириш нима учун керак?

2021-08-26 09:00:00

Ариза ҳолатини текшириш нима учун керак?

Ҳозирги кунда Ягона портал, Давлат хизматлари марказлари ҳамда почта бўлимлари орқали юборилган аризалар ҳолатини кузатиш имконияти бор.

Шу ўринда сизда “Ариза ҳолатини текшириш нима учун керак?”, деган ўринли савол туғилиши мумкин.

Жавоб: аввало, энг қимматли бўлган вақтингизни тежаш учун керак. 

Биламизки, юборилган ариза тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилади. Ва турли сабабларга кўра, кўриб чиқиш муддати чўзилиши мумкин.  

Шундай ҳолларда қайта-қайта ДХМга ёки масъул давлат ташкилотига қатнамаслик учун Ягона портал орқали аризангиз ҳолатини кузатиб боринг. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ҳам талаб этилмайди.

Аризанинг махсус кодини киритсангиз кифоя.