Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ёки иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини Ягона портал орқали олиш мумкин

2019-02-01 12:00:00

     Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш бўйича ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш бўйича хизматларни электрон кўрсатиш қайта тикланди. Аввал ушбу хизматлар Ягона порталнинг эски талқини орқали кўрсатилган эди.
     Хизматлар порталда авторизациядан ўтган ва электрон рақамли имзога эга фойдаланувчиларга кўрсатилади. Хизматдан фойдаланиш учун ариза бераётган шахсдан ўзи ҳақидаги маълумотлар, фаолият юритган ташкилотлари, йиллари ҳақидаги маълумотларни талаб қилинади. 
     Хизматга ҳаволалар:
1. Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш;
2. Иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш.