Ер участкалари, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш" хизмати орқали амалга оширилади

2019-04-06 16:15:00

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом белгиланган ва мазкур тартиб асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш” хизмати кўрсатилмоқда.
     Ушбу хизмат ёрдамида фойдаланувчилар ер участкалари, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини рўйхатидан ўтказишлари мумкин.
     Мазкур хизматнинг кўрсатилишини инобатга олган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилган “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани олишга ариза юбориш” хизмати ўчирилди.