Call-center 24/7 тартибда
1242
my.gov.uz умумий саволлар
1148
таклиф ва шикоятлар

Aбитуриентлар диққатига!  My.gov.uz орқали имтиҳонга кириш рухсатномаларини юклаб олинг!

04.08.2022

2022/2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга “Aбитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.
Бунинг учун абитуриент my.gov.uz нинг “Aбитуриентни онлайн рўйхатдан ўтказиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтган телефон рақами ва паролини киритиб, рухсатномани онлайн юклаб олади. 
Эслатиб ўтамиз!
Жорий йилда тест синовлари 8-августдан бошланади. Шуни инобатга олиб, рухсатномаларни 
7-августга қадар юклаб олишингизни тавсия қиламиз.
Aбитуриентлар тест синовларига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан келишлари шарт.
Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.
My.gov.uz – абитуриентларга омад тилайди!

Барча янгиликлар

Aбитуриентлар диққатига!  My.gov.uz орқали имтиҳонга кириш рухсатномаларини юклаб олинг!

Aбитуриентлар диққатига!  My.gov.uz орқали имтиҳонга кириш рухсатномаларини юклаб олинг!

04.08.2022
Яна 3 та янги хизмат: имтиёз, имконият ва қулайликлари билан!

My.gov.uz да ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир учта електрон давлат хизмати ишга туширилди.

01.08.2022
Диққат, эълон!

Ички ишлар вазирлигидаги марказий сервер қурилмаларида навбатдаги профилактика ишлари олиб борилиши муносабати билан 22-июл куни my.gov.uz порталидаги эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматини кўрсатишда вақтинчалик узулишлар кузатилиши мумкин.

22.07.2022
Aбитуриентлар, вақт оз қолди! Шошилинг

Ҳукумат қарори билан 2022-2023-ўқув йили учун қабул муддати узайтирилиб, абитуриентларни my.gov.uz орқали онлайн рўйхатга олиш (https://my.gov.uz/uz/service/259) ҳам жорий йилнинг 27-июлига қадар (27-июл куни ҳам) давом этадиган бўлди.

20.07.2022
“Э-Контракт” - тизимида профилактика

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “Э-Контракт” ахборот тизимида ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан 2022-йилнинг 10-июл куни соат 9:00 дан 13:00гача my.gov.uz порталидаги «Ташқи иқтисодий фаолиятга тегишли контракт маълумотларини Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш» электрон хизмати ишчи фаолиятида бўлмайди.

08.07.2022