Call-center

1242
my.gov.uz умумий саволлар (24/7)
1148
таклиф ва шикоятлар

Диққат, эълон!

04.11.2022

Давлат персоналлаштириш Маркази "Марказий автоматлаштирилган ахборот тизими”да хизматлар кўрсатилишини янада такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган техник ишлар муносабати билан my.gov.uz да мазкур ташкилотнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга ариза бериш электрон давлат хизмати вақтинчалик ўчирилганлигини маълум қиламиз.

Барча янгиликлар

My.gov.uz чемпионлар етиштираётган мураббийлар билан фахрланади

Мамлакатни дунёга танитишда спортнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам юртимизда спортга бўлган эътибор катта ва спортчиларга яратилаётган имкониятлар бисёр.

06.12.2022
Ташқарида қор. Ҳужжат ишларини деб совуқда қолишингиз шарт эмас!

Кўпчилик интиқ кутган қор ҳам ёғди. Оппоқ қор ғуборларни йўқотади, турли инфектсияларни "ўлдиради” – бир тарафдан зўр. Бироқ шошилганда қорга “кўмилган” автоулов ойналарини тозалаб, музларни эритиш учун уни узоқ “қиздириш”, йўлдаги сирпанчиқ ёки эриган қор уюмлари устида юришнинг ноқулайлиги сабаб белгиланган вақтда манзилга етиб боролмаслик, автобус кутиб қолиб оёқ музлаши ёки у ташкилотдан бунисига сарсон қилишганида “совуқ ўтиши” каби кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам кўпаяди...

05.12.2022
My.gov.uz да кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ишга туширилди

Эндиликда фуқароларимиз my.gov.uz орқали кўп йиллик дов-дарахтларга кадастр паспортини шакллантириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни масофадан туриб давлат рўйхатидан ўтказиш имкониятига эга.

02.12.2022
My.gov.uz орқали субсидияга ариза топширувчилар рўйхати кенгайди

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги хизмат ишга туширилди. Энди қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари ҳам бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин.

30.11.2022
Ҳаётий вазиятларда my.gov.uz имкониятларидан фойдаланинг

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яна коронавирус касаллигига чалинганлар сони ортаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ўзингиз, яқинлар ва атрофдагилар саломатлигига бефарқ бўлманг! Шамоллаш аломатларини сездингизми, уйда қолинг! Ҳаётий вазиятларда my.gov.uz имкониятларидан онлайн фойдаланинг.

27.11.2022