Барча янгиликлар

Барча янгиликлар

Ягона порталда архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш имкони яратилди

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон “Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида”ги қарори билан архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги янги низом тасдиқланган.
     Мазкур низомга мувофиқ Ягона порталда “Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш” хизмати ишга тушди.
     Хизмат порталнинг “Лицензиялаш” соҳасида юридик шахслар учун кўрсатилади.

04.06.2019
«ЙҲҚни бузганлик учун жарималар» хизмати вақтинчалик ўчирилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «ЙҲҚни бузганлик учун жарималар» хизматини сифатли кўрсатиш учун талаб этиладиган техник имкониятлар тақдим этилмаганлиги сабабли, мазкур хизматни кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилди.

23.05.2019
Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича янги хизматлар

     Малакали чет эллик мутахассислар томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича хизматларнинг янги версияси ишга тушди.

     Хизмат турлари порталнинг “Лицензиялаш” соҳасида “Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш” хизматига жойлаштирилган.

16.05.2019
Эълон !!!

     Бош провайдер "Узбектелеком" АК томонидан олиб бориладиган техник ишлар сабабли 05.05.2019й. соат 01:00 дан 05:00 гача Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг Интернет тармоғидаги фаолиятида қиска муддатли узилишлар ва маълумотлар узатиш сифатининг пасийиши юзага келишини маълум қиламиз. Келтирилган нокулайликлар учун узр сураймиз!

03.05.2019
Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш хизмати ўчирилади

     Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни қонунийлаштириш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси муддати якунланиши муносабати билан, Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун ариза юбориш” хизмати жорий йилнинг 1 майидан ўчирилади.

01.05.2019
Ер участкалари, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш "Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш" хизмати орқали амалга оширилади

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон «Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори билан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом белгиланган ва мазкур тартиб асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш” хизмати кўрсатилмоқда.
     Ушбу хизмат ёрдамида фойдаланувчилар ер участкалари, бинолар ва иншоотларга эгалик ҳуқуқини рўйхатидан ўтказишлари мумкин.
     Мазкур хизматнинг кўрсатилишини инобатга олган ҳолда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилган “Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани олишга ариза юбориш” хизмати ўчирилди.

06.04.2019
Ягона портал орқали фуқаролар ўзларига ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 80-сон “Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида” қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилиши ўрнатилган.  Шундан келиб чиқиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни  ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган реестридан олиш хизмати ишга туширилди.

02.04.2019
Ягона портал орқали “Эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юбориш” хизматининг кўрсатилиш жараёнлари соддалаштирилди

Эндиликда, Ягона интерактив давлвт хизматлари портали орқали эски наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги наъмунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун ариза юборилганда фойдаланувчиларга хизматдан фойдаланиш учун тўлов топшириқномаси тақдим этилади. Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин? 1. Ягона портал орқали ариза берилади ва банк кассалари орқали тўловни амалга оширилади; 2. Фуқаролик паспорти, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва тўловлар тўланганлиги ҳақидаги квитанциянинг асл нусхалари билан тегишли Давлат хизматлари марказига ташриф буюрилади; 3. Гувоҳнома учун Давлат хизматлари марказида расмга тушиш (ёки расмни жисмоний шахсларнинг маълумотлар базасидан олиш имкони мавжуд, яъни гувоҳномага фуқаролик паспортидаги расм автоматик тарзда жойлаштирилади) 4. Шахсий имзо қўйилади ва янги намунадаги гувоҳнома олинади.

20.03.2019
Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Электрон ҳукуматнинг инфокиосклари орқали фуқароларнинг Давлат хизматлари марказларидан юборган аризалари ҳолатини текшириш, аризанинг кўриб чиқилиши босқичларини кузатиб бориш имкони яратилди

Эндиликда, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Электрон ҳукуматнинг инфокиосклари орқали фуқароларнинг Давлат хизматлари марказларидан юборган аризалари ҳолатини текшириш, аризанинг кўриб чиқилиши босқичларини кузатиб бориш имкони мавжуд. Бунда фойдаланувчилардан аризанинг рақами ва махсус паролни киритиш талаб этилади. Маҳсус код ҳар бир аризанинг Амаллар хронологиясидаги “Ариза тўғрисида маълумот” менюсида жойлаштирилган бўлади.
Давлат хизматлари марказлари орқали ариза юборилганда, унинг махсус паролини оператордан сўрашингиз мумкин.

Мазкур хизматни 2019 йил 19 мартдан кейин юборилган аризаларга қўллаш мумкин.

Хизматнинг қулайлиги шундаки, фуқаролар эндиликда хизматнинг кўрсатилиш натижасини Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрмасдан билишлари мумкин бўлади.

20.03.2019
Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш ёки иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини Ягона портал орқали олиш мумкин

Меҳнат фаолиятини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш бўйича ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномасини олиш бўйича хизматларни электрон кўрсатиш қайта тикланди. Аввал ушбу хизматлар Ягона порталнинг эски талқини орқали кўрсатилган эди.

01.02.2019
Электр энергияси, табиий газ ва сув ҳисоблагичларини ечиш ва ўрнатишга аризаларни уйдан чиқмай туриб юбориш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр энергияси, табиий газ ва сув ҳисоблагичларини ечиш ва ўрнатишга ариза бериш бўйича янги хизматлар ишга тушди. 

30.11.2018
Тошкентда вақтинчалик рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон вилоятларида яшаётган ва рўйхатдан ўтган фуқароларининг кўп қисми ҳаётида ҳеч бўлмаганда бир марта Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш муаммосига дуч келгани шубҳасиз. Бугун биз Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг асосий шартларини ҳамда кейинчалик онлайн платформага ўтказиш орқали мазкур давлат хизматини оптималлаштириш натижаларини кўриб чиқамиз. Шунингдек, Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтмоқчи бўлган фуқароларга ёрдам беришга уриниб кўрамиз.

04.10.2018
my2.gov.uz – my.gov.uz манзилида тўлиқ фаолиятни бошлади

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги my2.gov.uz талқини Интернет тармоғида my.gov.uz манзили орқали тўлиқ фаолиятни бошлади.

24.07.2018
Давлат божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар ўчирилди!

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ўчирилган Давлат Божхона қўмитаси томонидан кўрсатиладиган айрим хизматлар рўйхати: 1) Божхона брокери сифатида фаолият олиб боришга рухсатнома олиш учун электрон ариза такдим этиш; 2) Юкларни вақтинча олиб кириш (чиқиш)га рухсат олиш учун электрон ариза тақдим этиш; 3)Реимпорт божхона режими остида товарларни жойлаштиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш; 4) Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харакатланиш йуналишларини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш; 5) Реэкспорт режимига рухсат олиш учун электрон ариза такдим этиш; 6) Божхона ҳудудида қайта ишлаш режими остида товарларни жойлаштириш ёки божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш ҳақида рухсатнома олиш учун электрон ариза тақдим этиш.

08.06.2018
ЯИДХП хизматлари: кўчмас мулк ҳақидаги маълумот

ЯИДХП кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни осонлаштирадиган янги хизматларни ишга туширди.

04.12.2017
Автомобил эгалари учун кўрсатма

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my2.gov.uz) автомобил эгаларига бир қатор хизматларни таклиф этади, бунинг натижасида вақт ва пулни тежаш мумкин.

24.11.2017
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этиш “My2.gov.uz”га ўтмоқда

Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг янги талқини (“My2.gov.uz”)да юридик шахслар учун ташқи савдо шартномалари бўйича маълумотларни тақдим этишга хизмат қилувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот (ТСОЯЭА)тизимида интерактив хизмати ишга тушди.

13.11.2017