Нодавлат таълим муассасаларининг ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига лицензия олиш

2020-09-21 16:00:00

Ягона порталда нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига янги лицензия олиш имкони мавжуд.

Ариза бериш учун Сиздан қуйидагилар талаб этилади:

  • Ягона порталга юридик шахс сифатида ўтиш;
  • “Лицензиялаш” бўлимида мазкур хизматни топиш;
  • керакли қадамларни амалга ошириш;
  • идора жавобини кутиш.

Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ва лицензия берганлик учун ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Шунингдек, Сиз Ягона портал орқали нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларини ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасида фаолият кўрсатиши ҳуқуқига олинган лицензияни қайта расмийлаштиришингиз мумкин.