Президентга мурожат

Holati: Muhokamada   Toifasi: Savol

BOYMURODOV BOYNAZAR MURADILLAYEVICH
2018.10.15 06:25:22

Кандай килиб президентга мурожат клса булади?

UMIRBAYEVA ZULFIYA UMAROVNA
2023.06.11 04:28:07

Ctrl+V

 

UMIRBAYEVA ZULFIYA UMAROVNA
2023.06.11 04:48:29

Ассалому алайкум хурматли президент Шавкат Миромонович.Мен Умирбаева Зулфия Умаровна-Навойи вилояти Конимех тумани Кукча МФЙда истихомат қилувчи фуқаро. Мени иккита фарзандим ногирон,  катта қизим сахар асорати билан азият чекиб келади,  уч хонали уйда иккита ойла яшаймиз,  шовқин суронга бошиб оғрияпти деб қизим шахарда ижарага яшаяпти, олган маошимиз фақат даволатишига кетади, еб ичишимиз бозордан қарзга олиб кредит олиб қарзимизни тулаймиз,  шу ногирон фарзандларимга уй жой олишимга ёрдам беришингизни сурайман она сифатида, куз олдимда фарзандим чукиб бораётганини куриб чидамим етмаяпти, қаердан ёрдам сураб борсам курамиз жавоби билан қайтаман, кимга мурожат қилишимни хам билмай кузимда ёшим билан сиздан ёрдам сурайман........

XOLIYOROV SHERZOD SADULLAYEVICH
2023.06.14 08:59:56

Хурматли президент! мен 10.09.2022 йил Дамас автомобилини олиш учун шартнома келдим муддати 2023.30.04 да олишим керак эди. Ҳозиргача олганим йўқ. Сиздан элтимос ижобий ҳал келишда ёрдам беришингизни сурайман Ҳурмат билан Холиёров Шерзод

ARIPOV ABDUMUTALIB BAXTIYOR O‘G‘LI
2023.07.07 01:39:35

Ассалому Алайкум Бир неча ойдан бери мени номимга МИБдан Тошкент ш., Яшнобод булими томонидан асоссиз карз киритилган, 27,10,2022 куни 2-1001-2210/24201 сонли суд буйругига асосан Аллаёров Наджмиддин Усманович номидаги карздорликни суд паспорт сериясини хато ёзгани оркасидан мени номимга асоссиз карздорлик юкланган. Бир неча маротаба мурожат килдим лекин натижа булмаяпти. 1007 киска ракамига хам мурожат килдим лекин фойда булмаяпти Суд ва МИБди хатоси оркали кора руйхатга тушиб колдим шунга конуний чора куришларини сурайман 

SHUKUROV MEXROJIDIN ILXOMOVICH
2023.08.02 01:08:27

Самарқанд  шахри “ҚИР” МФЙ     

Чўпон ота маскан 10-уйда фаолият олиб   

борувчи Хайдаров Фурқат Тураевич 

томонидан.  Тел: +998 93 349-37-74.

 

Ш И К О Я Т   А Р И З А

            Ушбу аризани ёзишимдан мақсад, мен 14 май 2023 йилда “XAYDAROV FURQAT TURAYEVICH” ЯТТни очиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида ўртоғим Розиқов Хайрулло билан биргаликда алоҳида-алоҳида ЯТТ очиб, жияним Хайдарова Райхона Рафиқовнага тегишли бўлган Самарқанд шахри Чўпон ота мавзеси 10-манзилда жойлашган нотурар бинони гаровга қўйиб 5 557 450 000 (беш миллиардли беш юз эллик етти миллион тўрт юз эллик минг) холис бахоловчи томонидан бахоланган бинони, 2 500 000 000 (икки миллиард беш юз миллион) сўмга қайта банкни ўзлари тартиби шундай бўлади деб баҳолаб, ҳар биримиз (Розиков Хайрулло ва мен Хайдаров Фурқатлар)га 1 125 000 000 (бир миллиард бир юз йигирма беш миллон) сўмга “ИПОТЕКА-БАНК” АТИБ Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси Фируз Насруллаева ва унинг ўринбосари Фахриддин Қувватовлар билан оғзаки келишиб, бизларни тадбиркорлинни энди бошлаётганлигимиз учун амалий ёрдам беришга ўзлари рози бўлганлиги сабабли ушбу ишларни қилиб, банк ходимлари томонидан айтилган тегишли тартибда барча хужжатларни тақдим қилиб, расмийлаштириб берган эдик.

            Самарқанд шахри Чўпон ота мавзеси 10-манзилда жойлашган нотурар бинони бугунги кундаги бозор нархи камида 6 000 000 000 (олти миллиард) сўмлик бинони, 2 500 000 000 (икки миллиард беш юз миллион) сўмга қайта банкни ўзлари баҳолаб, шундан яна 1.000.000.000 сўм бериб шу билан чегараланиб қолаяпти.

            10 май 2023 йилда тузилган Гаровга қўйилаётган гаров нарсасини қийматиини келишиш ақидаги далолатнмоасига кўра бино 2 5000 000 000 сўмга баҳоланганлиги банк ва унинг мансабдор шахслари томонидан расмийлаштирилган, ушбу асосларга кўра бизлар яна 15 май 2023 йилда келишганимиздан сўнг топшираётган бинони залог сифатида қабул қилиш учун суғурта қилиш мақсадида AVS-30-10/CC6795-сонли шартнома ҳам тузилган эди, ушбу шартнома шартларига кўра ҳам кретит суммаси 2 5000 000 000 сўм деб аниқ кўрсатилган. Бунга яна бир асос суғурта учун 2.250.000 сўм ўрнига 2 5000 000 000 сўм бераман деб айтгани учун ушбу суммага яраша яъни 4.500.000 сўм тўлаганмиз, бу хам банкни бизларга 2.500.000.000 сўм миқдорида кредит ажратиб беришга тайёрлаган хужжатларидан бири ҳисобланади.

“Ипотека-Банк” АТИБ Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси ва унинг ўринбосарининг сўзларига ишонган ҳолда алоҳида-алоҳида ҳар биримизга 1 250 000 000 (бир миллиард икки юз эллик миллон) сўмдан  беришни айтган бўлсада, лекин ўртоғим Розиқов Хайруллога 1 000 000 000 ( бир миллиард) сўм кредит ажратиб, менга берилиши керак бўлган кредит пулларни бермасдан мени сарсон қилиб келаяпти.

2023 йил 26 май куни нотариал тасдикланган Ипотека шартномасини ўзгартиришкиритиш ҳақидаги келишувга ҳамда “ИПОТЕКА-БАНК” АТИБ Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси Фируз Насруллаева ва унинг ўринбосари Фахриддин Қувватовлар билан оғзаки келишувимизга кўра ҳар биримизга 1.125.000.000 сўмдан жами 2.250.000.000 сўм миқдорида кредиб чиқариб беришга келишганлигимиз сабабли гаров таъминоти суммасини ўзгартиришга келишган эдик (хужжат илова қилинади).

Биринчи кредит чиқарилгандан сўнг банк рахбари иккинчи кредитни бермаслигини айтди, мен унга сабабини тушунтириб беришини талаб килган вақтимда у менга мазкур бино бузилишга тушишини айтди ва мен унга бино автомобилларни эхтиёт қисмларини сотиш бозорининг ҳудудига қарамаслигини, бу қўчанинг тескари томонига жойлашганлигини тушунтирдим ва унга Самарқанд шаҳар қурилиш бўлими томонидан бузулишга тушмаслиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим қилдим, шунга қарамасдан кредит бермаслик мақсадида менга тухли бошқа баҳоналар билан мени сарсон килиб иш фаолиятимни тўлиқ олиб борилишимга фаол тўсқинлик қилиб келаяпти.

Мен бошқа давлат фирмалари орқали улар билан ўзаро келишган ҳолда, халқимизга қулайлик яратиш ва рақобатчиликни ривожлантириш учун арзон нархларда, кўп миқдорда жойидан сифатли автомашина эхтиёт қисмларини олиб келишга келишган эдик.

Аммо, банк бошқарувчиси ва унинг ўринбосари томонидан келишилган ва улар айтилган гаров таъминотини қўйганлигимиз сабабли ушбу бинони бошқа банк гаровга олмайди, сабаби мазкур нотурар бинони тўлиқ гаровга қўйганмиз. “Ипотека-банк”ни ўзи эса бошқа кредит бера олмаймиз деб айтиб келаяпти.

Бунинг натижасида бугунги кунда хорижий ташкилотлар бизлар билан ишлашга шубха билан қараб қелаяпти. Бугунги кунда хорижий ташкилотлар келажатда бизлар билан ишлаш ёки уларни ишлашга кўндириш қийин бўлиб қолаяпти.

 Хорижий ташкилотлар билан бизларни келишувимиз бўйича 2.500.000.000 сўм миқдорида пулларни уларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб беришимиз керак эди, улар хар хел турдаги автомашиналар учун эхтиёт қисмларини бизлар олаётгандан ҳам арзонроқ қилиб юбориши керак эди, ўз вақтида бўлмаганлиги сабабли хорижий хамкорларимиз ўз вақтида келишилган пулларни ўтказмаганлигимиз сабабли бизлар билан ишлашдан бош тортди.

Шу сабабли ўртоғим Розиков Хайрулло ҳам хорижий ташкилотлардан пул ўтказа олмади, сабаби хорижий ташкилотлар кичкина пуллар билан хамкорлик қилишмайдилар. У банкни кредитини бериш мақсадида яна Ўзбекистондаги ташкилотлар билан хамкорлик қилиб келаяпти, агар бу ишни қилмаса, банк ўз вақтида кредитни тўлай олмаяпти деб яна суд ҳам беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва ишларини ривожлантириш камбағачиликни қисқартириш учун қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорларни чиқариб сайи ҳаракатларига қарши чиқиб тадбиркорларни қўллаб қувватлаш ўрнига баъзи бир мансабдорлар томонидан ўзини курсига ўтирганлигидан фойдаланиб, уларни оёғига болта уриб келаяпти.

            Юкоридагиларни инобатга олган холда,

- “ИПОТЕКА-БАНК” АТИБ Самарқанд вилоят филиали бошқарувчиси Фируз Насруллаева ва унинг ўринбосари Фахриддин Қувватовларга нисбатан мени  алдаб табдиркорлик фаолиятга фаол тўсқинлик қилганлиги сабабли уларга нисбатан қонуний чоралар кўришингизни;

- “ИПОТЕКА-БАНК” АТИБ Самарқанд вилоят филиалидан банк бошқарувчиси Фируз Насруллаева ва унинг ўринбосари Фахриддин Қувватовларга ваъда қилган кредитни олиб беришга амалий ёрдам беришингизни;

         ИЛОВА: “ ___ ” варакда.

“XAYDAROV FURQAT TURAYEVICH”

ЯТТ ишончли вакили                                                                             М.И.Шукуров

KADIROVA ROZIGUL SATARKULOVNA
2023.08.11 11:27:19

Ассалому Алайкум Хурматли Президент Ш.М.Мирзиёев  мен Кадирова Розигул Сатаркуловна 1987-йилда Туркманистон Республикасида туғилганман. Хозирда Ўзбекистон Рес. Сурхондарё вил. яшайман,  оилалиман, 2-нафар фарзандим бор. Сурхондарё вил.даги Денов Тадбиркорлик ва Педагогика Иснтитутида 5-босқич талабасиман, Денов туманидаги 86-сонли мактабда Бошланғич синф ўқитувчиси. Хозирда мен ижарама ижара яшаб келмоқдаман 1-йил ижарада бўлса  5-ой қайнотамни уйида 3-хўжалик битта ховлида яшаймиз. ўрта йерда болалар сарсон қийналиб кетишди. Уй жойга мухтожмиз. Бундан махалла хам хокимят хам хабардор аммо умуман натижа йўқ. Сизга бир неча бор мурожаат қилиб хат йўлладим аммо хокимятдан келишади, ёки хокимятга чақиришади ёки махалла келади расмга тушириб аризани ёпишади шу билан бирга мурожаатимиз қолиб кетади. Денов Тадбиркорлик ва Педагогика Иснтитутида 5-босқич талабасиман, Кантракт шартнома асосида ўқийман 12.300.000 тўлайман. Ойлик маошим 1.000.000 сўм. Мени хар доим уй-жой масаласида чақиришади аммо уларни шартлари умуман мени шароитимга тўғри кемайди. уларни талаби менга кафил бўлган билан мени ойлик иш ҳаққим 7.500.000 бўлиши ва мен ойма ой 4.000.000 тўлашим кераклигини айтишади. Сизни ташаббусиз билан қурилган уй-жон бўлса нафақат мен барча менга ўхшаган фуқаролар уйлик ватанлик бўлишар эди.Сайлов олди чиқишларизда вилоятларга борганизда уйлар қурилишини айтгандиз арзонлаштирилган уй жойлар қани эди Деновда хам қурилса.  Мен касаллигим туфайли 2 группадаман на катрактга на бир бошқа нарсага ёрдам беради яқинда махалла томонидан ногиронлар керакли жихозлар билан таъминлашди, масалан халадилник, кир мошина шунда мен ўзим учун кампютер учун принтер сўрадим сизга берилмайди деб рад этишди.  Мен қиммат уй жойга имконим йетмайди деб ташландиқ жойлардан сўрадим аммо унда хам беришмади "АУКСОН" га қўйиш керак деб унга хам қўйишди, қачон бўлганини хам қандай кириш кераклигини хам билмадик. Хуллас  бу аризаларим хам ёпилиб кетди мен учун йўл қолмаяпти бирор бир жойдан ёрдам хам бўлмаяпти шу сабабли сиздан илтимос менга амалий 

KADIROVA ROZIGUL SATARKULOVNA
2023.08.11 11:38:12

menga amaliy yordam bering iltimos  sizni yordamizga muhtoj oilalardan bittasiman. Alhamdulillah hamma narsam bor uyim yoq sizni tashabbusiz bilan uylik bo'lsam qani edi. Bundan ham natija chiqadimi yo'qmi bilmadim murojaatimni o'qib ijobiy hal qilasizlar degan umitdaman. Uysiz odam vatansiz hadik qo'rquv ichida yashaydi  ijarachi kelib uydan chiq desa qayerga borishi o'ylab. Onamni uyiga sig'miman o'zi ham 2-sotixli uyda yashaydi. Otam vafot etgan. Iltimos amaliy yordam bering/