Биласизми?

2021-06-21 09:00:00

Биласизми?

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатлари давлат томонидан тўлаб берилиши маълум қилинганди.

Бугунга қадар  IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилди. Бу қарийб 523,5 млн сўмни ташкил этади.

Аризаларнинг 319 таси my.gov.uz портали орқали, 142 таси ДХМ орқали келиб тушган. 171 нафар аризачининг талаби рад этилган. 

Имкониятдан 30 ёшгача бўлган барча ёшлар бирдек фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун ёшлар 2021 йил 13 апрелдан (ушбу қарор кучга киргандан) IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби имтиҳонларда юқори натижа қайд этган бўлсалар, my.gov.uz портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Бу ҳаммаси эмас! 2022 йил 1 январдан бошлаб яна 13 турдаги халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларнинг имтиҳон харажатларини тўлаб бериш бошланади.