Стикер олиш учун

Holati: Yopilgan   Toifasi: Savol

MURADALIYEV TALIP MAXMUDOVICH
2020.04.02 06:34:50

Бизни маҳаллада 8 мингдан ортиқ аҳоли бор, маҳалламизда 3 дона магазин бор. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида магазинимизда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан фаолият юритамиз. Карантин бошланмаслигидан олдин Тошкент бозорларидан озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини олиб келардик. Хозир эса вилоят марказига ҳам кираолмаяпмиз. Туман марказига 25 километр, вилоят марказига 7 километр. 1 апрелдан бошлаб вилоят марказига бошқа туман фуқароларини умуман киргишизмаяпти, деҳқон бозорига бозорлик қилгани десак туманингни бозорига бориб бозорлигингни қил деб қайтаришворяпти. Туман марказига боргунингизча 3 та жойдан ёпиб қўйишган улардан ўтиб боришни иложи бўлмаяпти. Маҳалладаги аҳоли нима қилишини билишмаяпти. Стикер бериш учун ДХМлар эмас маҳалла органи билан ҳокимият биргаликда бериши мақсадга мувофиқ бўлар эди. жойлардаги маҳалла раислари ўз кўзлари билан кўриб туришибдику. Аҳолини ким ўйлайди ўзи? 18173845 аризани ҳолисона иложи борича тезроқ кўриб чиқишни сўрардим.

TOPILDIYEV JAXONGIR MIRSHOXIDOVICH
2020.04.04 03:50:01

Ассалому алейкум ! ҳолатни тушуниб турибсизларку иложи борича кўриб чиқиб берилмоқда