Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома олиш
Holati: Yopilgan
Toifasi: Taklif
Қарши шаҳри давлат хизматлари марказига
Сизга 2020 йил 31 мартда 18154007-рақамли ариза билан мурожаат қилган эдик, рад жавобини олдик.
“Qarshiteleradiokanali” СТИР рақами 301792240 бўлиб, асосий фаолияти телерадиомаҳсулотларни тайёрлаш ва эфирга жойлаштириб намойиш қилишдан иборат.
Сизга маълумки, ҳозирги кунда долзарб мавзу Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишдан иборат. Шунга оид тайёрланадиган кўрсатув ва лавҳаларни амалга оширишда транспорт масаласи муаммо бўлмоқда.
Шу боис Сиздан эфир телерадиомаҳсулотларини вақтида тасвирга олиб, тайёрлаб эфирга узатиш учун, Мамадалиева Дилноза Жўрақуловнага тегишли - Давлат рақами 70N055GA ва 40510702720059 гувохнома рақамига эга бўлган NEXIA 3 русумли автомашинага Қарши шаҳар ичида харакатланиш учун руҳсат беришингизни сўрайди.
Хурмат ила,
“Qarshiteleradiokanali” МЧЖ директори Д.Мамадалиева
Shu masala bo‘yicha kimga murojat qilish kerak?
Ассалому алейкум ! бу саволингизга Давлат хизматлари маркази мутахассислари жавоб беришганлари мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз 1148 рақамига қўнғироқ қилинг