Зулфияхоним мукофоти

Holat: Yangi   Toifasi: Savol

SHAMSUDDINOVA VAZIRA NODIROVNA
2019.02.04 10:58:16

  Ассалому алейкум ҳурматли юртбошимиз Шавкат Миромонович!!! Мен Шамсутдинова Вазира Буҳоро вилояти Вобкент туманидан сизга хат ёзиб, сизни безовта қиляпман.

  Сизга биринчи навбатда чексиз миннатдорчилик билдирмоқчиман. Сизни қилаётган хар бир ишларингиз учун катта раҳмат ... . Хар бир сохада бераётган эътиборингиз учун, бу ўзгаришлар, янгиликлар учун каттадан-катта раҳмат сизга ... . Иллоҳим, умрингиз узоооқ бўлсин. Ватанимиз гуллаб яшнайверсин ... Сизни жуууда ҳам қаттиқ яхши кўраман ... . Ўз отамдек ... .

  Ҳар дуо қилганимда сизни айтаман ... . Иллохим, хеч қачон кўз тегмасин ... . Кундан кун гуллаб яшнайверсин деб ... . Агар қўлингиздан келса, менга биргина ёрдамингиз керак эди ... . Тўғрисини айтсам, сизга олдин хам хат ёзган эдим, ўқишим хақида, лекин ... .

  Мен 3 йил ўқишдан йиқилдим ... . Ва бу шунчалар оғирки, шунинг учун хеч кимни ўқишдан йиқилишини хохламайман ... . Хеч бир омадим келмаяпти ... . Балким бу худонинг менга бераётган синовидир. Балким хаммаси яхшиликкадир. Ҳамма ўқишини, ўқимишли бўлиб ишлашини ҳоҳлайман ... . Ота-онасини ва ватанимизни севиб ардоқлашини жуда-жуда хам истайман ... .

  Мен сиздан сўрамоқчи бўлган ёрдам эса ... бу сизнинг қўлингиздан “Зулфияхоним” мукофотини олишдир ... . Қўлингиздан Зулфияхоним мукофотини олишим келяпти ... . Орзуга айб йўқ, дейишади-ку. Афсуски, бу танловда иштирок эта олмадим ... . Чунки бизнинг туманимиздан ҳали ҳеч ким “Зулфия” мукофитини олмаган. Ва менга ҳамма айтади: “Хеч қачон ололмайсан. Хатто орзу хам қилма”, -деб кулишадилар ... . Аммо, мен барибир бир кун эмас, бир куни албатта оламан ва Вобкентимизнинг биринчи Зулфияхоними бўламан.

  9-синфимда “Зулфияхоним” танловида қатнашиб Республика босқичига чиқган эдим. Аммо, медални ололмаган эдим ... .

  Менинг битта орзуимни амалга ошира оласизми? Жуда хам кўп иккиландим. Сизга ёзайми ёки ёзмайми? Сизни хафа қилиб қўйсам-чи? деб жуда ҳам кўп ўйладим. Менга ёрдам бера оласиз деб умид қиламан. Менинг орзуим эса қулингиздан “Зулфияхоним” мукофотини олишдир ... . Ёшлигимдан орзу қиламан ... . Хар йили оиламиз билан Зулфия мукофотини олган қизларни телевизордан кўриб жуда хам хавас қиламиз.

  Биз оилада 4 нафар фарзандмиз. Ота-онам ҳам зиёли, ўқимишли, Ватанимиз учун хизмат қиладиган фидойи иносонлар, уч ўғил ва мен бир қизни ҳалол меҳнат қилиб вояга етказдилар. Акам БДУ да шартнома асосида ўқийди. Иккита укам эса коллеж талабалари. Мен репетиторларга  бориб тайёрлансам ҳам, афсуски ўқишга киролмаяпман. Лекин ... .

  Менинг биттаю-битта орзуим, сизнинг қўлингиздан “Зулфияхоним” мукофотини олишдир ... .

  Туғри, мен хозир сиздан жуда хам ноҳақлик қилиб сўраяпман. Виждоним жуда қийналяпти ... Аммо, агар сиз менга биргина ёрдам сифатида “Зулфияхоним” мукофотини топширсангиз, сизга ва Ватанимизга ваъда бераман: Албатта мен Ватанимизга ўз ҳиссамни қўшиб, керакли инсон бўламан ... . Албатта ишончингизни оқлайман.

  Агар сиз менга Зулфия мукофотини топширсангиз, сиз менга шунақанги катта ёрдам қилган бўлар эдингиз, ҳатто тассавур хам қила олмайсиз ... . Қолаверса, ота-онамни хам юзларини ёруғ қилиб, ота-онамга фаҳр ва раҳмат олиб келган бўлар эдим ... . Ва менинг энг-энг-энг катта орзуимни амалга оширган бўлар эдингиз ... .

  Кичкина туманимиз Вобкентда ҳам биринчи Зулфияхоним бўларди ... . Катта умидлар ва мўжиза кутиб қолувчи қизингиз.  

                                                   Вазира.

Hech nima topilmadi.