Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги 145-сон қарори билан тасдиқланган “«Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан, аёллар дафтари – ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон (https://lex.uz/docs/3601227) қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати аниқ кўрсатилади. Лицензиат қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса лицензияловчи органга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.
Лицензия ариза олинган кундан бошлаб 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади. Лицензияни қайта расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 майдаги 284-сон қарори (https://lex.uz/docs/3204383#3204437) билан тасдиқланган Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фақат дорихоналар ва уларнинг филиаллари орқали амалга оширилади. Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) беш йил муддатга берилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда қуйидагилар лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;
б) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга эга бўлган, қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихоналарнинг ходимлари реестрига (кейинги ўринларда ходимлар реестри деб аталади) киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;
в) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;
г) ходимлар реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;
д) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;
е) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган, мазкур Низомга 2-иловада назарда тутилган талабларга мувофиқ ҳамда қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;
ж) мазкур Низомга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ моддий-техник базанинг мавжудлиги;
з) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга мазкур Низомга
3-иловада келтирилган шакл бўйича тузилган ёзма равишда хабарнома тақдим этиш;
и) мазкур Низомда белгиланган ҳолатлар, муддатлар ва миқдорларда йиғим ва давлат божларини тўлаш;
к) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация (сотиш) қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно).
Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги 28-сон қарори мувофиқ тартибга солинади.
Сўров юбориш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
- Бунда, жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари йўқолган ашёларни топиш бўйича ўзи шахсан келиб мурожаат этганда — Марказ ходими мурожаат этувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — мурожаат этувчи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровнома тўлдиради.
Cўровномага йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон (https://lex.uz/docs/4966394) Фармонига 1-иловага асосан юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш фаолияти учун лицензия олиш талаби бекор қилинган бўлиб, транспорт воситаларини ҳар йили мажбурий техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш талаб этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори (https://lex.uz/docs/3242574) билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом хусусий тиббий фаолиятни лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Лицензия юридик шахсларга берилади. Лицензия олиш учун аризага тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши лозим.
Аризани кўриб чиқиш учун БХМнинг 2 баравари йиғим ҳамда ижобий қарор қабул қилинган тақдирда лицензия бериш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Ариза умумий тартибда 20 кун муддат кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПФ–5409-сон Фармонига (https://lex.uz/docs/3676955) кўра, агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия даъвогари кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда аризада кўрсатилган фаолият турини амалга оширишга ҳақлидир. Бунда лицензияловчи орган лицензия даъвогарининг ёзма хабарномаси олингандан кейин беш иш куни ичида унга лицензия бериши шарт.
Имтиёзлар – тадбиркорлик субъектларига қўшимча ҳуқуқлар тақдим этиш, айрим мажбуриятларни бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ёхуд уларни бажариш шарт-шароитларини енгиллаштириш.
Имтиёзлар қуйидаги турларга бўлиниши мумкин:
• солиқ имтиёзлари;
• божхона имтиёзлари;
• инвестиявий афзалликлар;
• субсидиялар ва бошқалар.
Солиқ имтиёзи – солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти. Солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиши солиқ имтиёзлари ҳисобланмайди.
Божхона имтиёзи – товарлар, қимматликлар, шахсий буюмлар ва бошқа предметларни божхона чегарасидан олиб чиқиш, олиб кириш ва транзит сифатида олиб ўтиш жараёнида тақдим этиладиган афзалликлар.
Инвестициявий афзалликлар – инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчиларга солиқ ундирувида, божхона расмийлаштирувида, ер ажратиш ва бошқа кўринишларда тақдим этиладиган имтиёзлар.
Субсидиялар – амалга оширилган харажатларнинг маълум қисмини (тўлиқ ёки қисман) қоплаб бериш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига (https://lex.uz/docs/4966394) асосан фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланадиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва нодавлат ташкилотларнинг тегишли лицензияни олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи 2021 йил 1 январдан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон Фармонига (https://lex.uz/docs/4966394) асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади, бундан лицензиатнинг лицензия берганлик учун давлат божини тўламаган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига асосан барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати қуйидагича:
- Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
- Чин етимлар;
- И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
- Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
- 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
- Чернобил АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
- Байналмилалчи-жангчилар;
- Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларнинг аъзолари.
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
- Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар;
- Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари.
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади (29-модда).
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 317-сон қарори билан тасдиқланган давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан:
Ариза берувчи ДХМга бевосита келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилади.
Ариза берувчи олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларидаги билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.
Сўровнома тўлдирилгандан сўнг, 7 иш кунида ўрганиб чиқилади.
Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингач, талабгор 1 кун ичида аккредитациядан ўтказилади.
Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрдаги «фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш уларнинг аризасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади.
Юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон ариза беришга ҳақли.
Жавоб: Бюро органларида ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш учун Бюронинг расмий mib.uz сайтига кириб, “Хизматлар” бандига ўтилади, у ерда “Қарздорликни текшириш” сатрига фуқаронинг паспорт маълумотларини киритиш орқали текширилади.
Жавоб: Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик туфайли қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлигини текшириш учун Бюронинг расмий “mib.uz” сайтига кириб, “Хизматлар” бандига ўтилади, у ерда “Чекловларни текшириш” сатрига фуқаронинг паспорт маълумотларини киритиш орқали текширилади.
Жавоб: Бюронинг расмий “mib.uz” сайтига кириб, “Хизматлар” бандига ўтилади, у ерда “Алиментлар калькулятори” сатрига кириб билиши мумкин.
Шунингдек, Оила Кодексининг 99-моддасига мувофиқ, агар вояга етмаган болаларга таъминот бериш ҳақидаота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Жавоб: Бюро органларида алимент пулларини тўлашдан
бўйин товлаган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 ва 475-моддалари билан маъмурий ишлар юритилади.
Маъмурий судлар томонидан қарздорларга маъмурий қамоқ ва
жарима жазоси тайинланади. Маъмурий жазога ёки жиноий
жавобгарликка тортилгандан кейин алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилади.
Жавоб: Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденция, молия, иқтисодиёт, ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган,
зарур касб-кори ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинадилар.
Бюрога хизматга қабул қилиш, таркиби Бюро директори томонидан тасдиқланадиган конкурс комиссияси томонидан номзодларнинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш, шу жумладан билим даражаси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган конкурс асосида амалга оширилади.
Бюро органларига ишга кириш истагидаги фуқаролар яшаш жойидан келиб чиқиб, Бюронинг ҳудудий вилоят бошқармасининг кадрлар шўъбасига мурожаат қилишлари ва у ердан ишга кириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар тўплами рўйхатини олишлари мумкин бўлади.
Оила кодексининг 96-моддасига кўра ота-онанинг вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги, шунингдек, агарда ота-она ихтиёрий равишда болаларни таъминламаса болаларга ота-онадан суд тартибида алимент ундирилиши белгиланган. Ушбу алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг икки нафар бола учун — учдан бир қисми миқдорида ундирилиши коʼзда тутилган (Оила кодекси 99-модда). Шунингдек, Оила кодексининг 136-моддасига кўра алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Лекин, агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин. Алимент қанча миқдорда ундирилишига келсак, агарда алимент тўловчи алимент тўлаш даврида ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори асосида тўланиши лозим. (Оила Кодекси-140-модда).
Турмуш ўртоғи чет элда ишласа ва унинг қаерда ишлаши ва қанча даромад қилиши ҳақида маълумотлар бўлмаса юқоридаги асос бўйича алимент тўловчи вояга етмаган болалар таъминоти учун Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори асосида алимент тўлайди.
Лекин, шуни Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига кўра қарздор жисмоний шахс қидирилаётган бўлса ижро иши давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022 й.) қарори билан тасдиқланган "Ёшлар дафтари" ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 68-банди ва мазкур низомнинг 17-иловасидаги схемага кўра қуйидагилар:
▪️Эри (ёки хотини) "Темир дафтар" га киритилган ёш оила;
▪️"Аёллар дафтари" га киритилган аёлларнинг турмуш қурган фарзанди ёш фуқаро;
▪️Эри (ёки хотини) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" га киритлган ёш оила;
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилага.
12 ойгача турар жой учун ижара компенсация ҳар ойда БҲМ нинг 3 баравари дан ошмаган миқдорда 17-иловада келтирилган схемага мувофиқ субсидия ажратилади.
Маҳалладаги ёшлар етакчиси ижарага олинган турар жойда ҳақиқатда яшаётганлигини ҳар ойда камида бир марта мониторинг асосида ўрганади.
Ўрганиш жараёнида ижарага олувчи томонидан ижарага олинган турар жойда яшамаётганлиги аниқланса, турар жой ижараси тўлови учун субсидия бериш тўхтатилади.
Вазирлар Маҳкамаси 312-сон (7.06.2022 й.) қарори билан тасдиқланган "«Ёшлар дафтари»ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 54-бандига кўра, «Ёшлар дафтари»га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 баравари (15 млн) дан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишли схемага мувофиқ субсидия ажратилади.
Мазкур Низомнинг 4-бандига кўра, «Ёшлар дафтари»га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) белгиланган тоифадаги шахслар киритилиши қайд этилган.
Демак, фарзандларингиз 14 ёшга тўлмаганлиги боис улар "Ёшлар дафтари" га киритилмаслиги мумкин. Бу эса юқорида келтириб ўтилган ёрдам тури фарзандларингизга тадбиқ этилмаслигини билдиради! Фуқаро ушбу моддий ёрдамни фақатгина бир марта олиш ҳуқуқига эга.
Вазирлар Маҳкамаси 312-сон қарори билан тасдиқланган "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лардаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари тўғрисида" ги низомнинг 90-бандига кўра, ёшлар қуйидаги ҳолларда "Ёшлар дафтари" дан чиқарилади:
▪️Белгиланган тегишли тоифа бўйича амалий ёрдамлар (https://t.me/yuridikkonsalting/308)тўлиқ кўрсатилганда; (бир марталик моддий ёрдам кўрсатилганлиги бундан мустасно)
▪️бандлиги тўлиқ таъминланган ёки доимий даромад манбаига эга бўлганда;
▪️тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
▪️ўз аризасига кўра;
▪️"Ёшлар дафтари"га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;
▪️бошқа давлатларга ишлаш ёки доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
▪️суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
▪️вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.
⚠️"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг "Ёшлар дастури" га киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунига қадар уларни "Ёшлар дафтари" дан чиқаришга йўл қўйилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 21-июндаги 341-сонли қарорга асосан, Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ариза берилади.
а) ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
агар ариза ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси (“pdf” ёки “jpg” форматда).
Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИРи, банк ҳисобварағи, жойлашган манзили, ариза берувчи ўқишни истаган касб-ҳунар тури ёки таълим йўналиши, ўқиш муддати, ўқишнинг бир ойлик ва умумий тўлов миқдори кўрсатилиши лозим;
б) яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
транспорт харажатларини қоплаш сўралганда — йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, “pdf” ёки “jpg” форматда);
яшаш харажатларини қоплаш сўралганда — ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, “pdf” ёки “jpg” форматда).
Аризаларни кўриб чиқиш муддати 15 иш куни.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июндаги 341-сон қарори билан тасдиқланган «Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун субсидия ажратишнинг» маъмурий регламенти 5-бандига мувофиқ, субсидия ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори талабларига тўлиқ мос келган 500 нафар ногиронлиги бўлган шахсга ажратилади.
Жорий йилда 500 нафар талабгорга субсидия ажратилгандан сўнг субсидия бериш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Субсидия ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича субсидия ажратилган талабгорлардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда субсидия олиш учун келгуси йилда янгидан мурожаат қилади.
Ажратилган субсидиялар сони ҳақидаги маълумотлар Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «ёшларпортали.уз» электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
- уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
- республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
- Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
- ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
- I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
- ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар;
- ёшга доир пенсия олувчилар.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2021 йилдаги “Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида” 693-сон қарори
Бюджет ташкилотларидан ташқари барча юридик шахсларда меҳнат шартномаси бўйича охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган ходимларга ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш нафақасининг бир қисми тўланади.
Ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси белгиланган миқдорининг қолган қисми унинг иш ҳақидан келиб чиқиб, иш берувчилар ҳисобидан тўланади.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.07.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-175-сон Фармони
16 ёшгача бўлган ногирон болалар деганда жисмоний, ақлий, руҳий ёки сенсор (сезги) нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб топилган ҳамда ижтимоий ёрдамга ва ҳимояга муҳтож шахслар тушунилади.
Болаларни ногирон деб топиш уларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
ТМК томонидан бериладиган болаларни ногирон деб топиш тўғрисида тиббий хулоса болаларга ижтимоий нафақа тайинлашга асос бўлади.
Айрим ҳолларда ногирон болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар паспорти бўйича рўйхатда турган жойларда яшамасдан бошқа жойларда ҳам яшашлари мумкин. Мазкур ҳолатда болаларнинг тиббий ҳужжатлари яшаш жойидаги тиббий муассасадаги ТМКга тақдим этилиб, тиббий хулоса расмийлаштирилади ва паспорт бўйича рўйхатда турган жойидаги ТМК томонидан ҳам тасдиқланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига кўра, оиланинг ҳар бир аъзосига жами бир ойлик ўртача даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан ошмаганда кам таъминланган деб эътироф этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октабрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20-бандига кўра,қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб еътироф етиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад етилади:
- ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;
- идоралараро електрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк обйектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рейестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари егалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
- ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган йенгил автотранспорт воситаси;
ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, екскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган йенгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, екскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
- ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
- ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил етувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари), шунингдек, пенсионерлари томонидан аризалар тақдим етилганда;
- Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги Низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;
- болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан такрорий ариза ушбу Низомнинг 12-бандида белгиланган тартибга риоя етилмаган ҳолда тақдим етилганда. Бунда такроран тақдим етилган ариза “Ягона рейестр” AТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган електрон манзилга ёки СМС-хабар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади;
- оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда;
- оиланинг охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси томонидан меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад етилган ҳолларда;
- расмий даромад манбаларига ега бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда.
- Расмий тушунтиришлар
- Таълим
- Лицензиялаш
- Соғлиқ ва ижтимоий ҳимоя
- Тадбиркорлик
- Экология
- Адлия
- УЖКХ
- Кадастр
- Солиқ
- Фуқаролик
- Маълумотномалар
- Маданият ва спорт
- Божхона
- Ахборот ва алоқа
- Транспорт
- Суғурта
- Ижтимоий масалалар ва Тиббий-ижтимоий хизматлар (пункт)
- Ёшлар
- Субсидия
- ФҲДЁ
- my.soliq.uz
- eco-service.uz
- e-visa.gov.uz
- license.gov.uz
- vacancy.argos.uz
- Коррупцияга қарши кураш
- Ўзбекистон ва хориждаги таълим грантлари
- Электрон иштирок
- UZIMEI
- Электрон харид
- Оналар учун имтиёзлар
- Синов тартибидаги хизматлар
- Эълонлар тахтаси
- MyID