Портал ҳақида

ЯИДХП – бу бутунжаҳон интернет тармоғида фойдаланувчиларга Ўзбекистон Республикаси давлат ташкилотлари (кейинги ўринда – давлат ташкилотлари) томонидан  кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этувчи Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz).

ЯИДХП фойдаланувчилар ва давлат ташкилотлари ўртасида давлат хизматлари соҳасида муносабатларни масофавий ташкиллаштирилишига ҳамда кўрсатиладиган хизматларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Ягона портал (ЯИДХП) давлат органлари томонидан кўрсатиладиган, шу жумладан пулли асосда кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларидан эркин фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталнинг асосий вазифалари:

  • фойдаланувчиларга давлат органларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун имконият бериш;
  • фойдаланувчиларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳалар билан интеграциялаш;
  • фойдаланувчиларнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;
  • давлат органларига мурожаат қилинганда фойдаланувчилар учун бюрократик тўсиқларни қисқартириш ва уларни бартараф этиш;
  • «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш ва давлат бошқарувига замонавий ахборот технологияларини жорий этишда кўмаклашиш.

Ягона портал замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш асосида интерактив давлат хизматлари олишда фойдаланувчиларнинг шарт-шароитларини ривожлантириш ва имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган.

ЯИДХПда шахсий кабинетга OneID (id.egov.uz) тизимида авторизациядан ўтиш орқали кириш мумкин. Агар OneID тизимида шахсий саҳифангиз бўлмаса, рўйхатдан ўтилади.

OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспорти (ID карта) ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси бўлиши лозим.

id.egov.uz тизимида жисмоний шахсни рўйхатдан ўтказиш бўйича йўриқнома: https://my.gov.uz/uz/pages/instruction-ind?new=1

ЖШ ШИР, яъни жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацион рақами — бу ҳар бир фуқарога паспорт олаётганида, эндиликда эса туғилганлик тўғрисида гувоҳнома билан биргаликда бериладиган уникал рақамлар тўплами.

Айнан ЖШ ШИР автоматлаштирилган тизим фуқаро кимлигини аниқлаши,
у ҳақида зарур бўлган электрон маълумотларни олишга кўмаклашувчи махсус код вазифасини бажаради.

Электрон ҳужжатдаги ахборотни тасдиқлаш ва эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган махсус электрон рақамли имзо.

Электрон рақамли имзони онлайн тарзда олиш бўйича йўриқнома: https://my.gov.uz/uz/pages/ecp-online?new=1

Албатта, бунинг учун OneID тизимида шахсий саҳифангизда “Тасдиқлаш” бўлимига шахсий ЭРИ калит бириктирилган бўлиши лозим. Шундан кейин авторизациядан ўтиш жараёнида “ЭРИ орқали” тугмаси орқали кириш мумкин.